13 Июн 2023 йил 368

Вояга етмаган шахс ўғирликка қўл урди

2023 йил 9 июнь куни Чортоқ туманида яшовчи, 1958 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 15:00 ларда номаълум шахс, яшаш уйи олдида қаровсиз қолдирган нархи 250.000 сўмлик автомашина эҳтиёт қисмларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида, ушбу жиноятни шу туманда ота-онаси қарамоғида яшовчи, 2008 йилда туғилган бола содир этганлиги аниқланган ва ундан ашёвий далил олинган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech