26 Июл 2021 йил 352

Вояга етмаган шахс дўкон кассасини ўмарди.

2021 йил 25 июль куни, Наманган туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 25 июль куни соат 01:00 ларда номаълум шахс, Наманган туманида жойлашган озиқ-овқат маҳсулотлари савдо дўконига кириш эшигини синдириш йўли билан очиб кириб, дўкон кассасида бўлган 1.400.000 сўм пулларни ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.Мазкур ҳолат юзасидан Ўз.Р МГ Наманган туман Қўриқлаш бўлими ходимлари Наманган тумани ИИБ ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган туманида яшовчи, 2004 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.Ушбу ҳолат бўйича Наманган туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 25 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech