Вояга етмаган қиз тилла буюмларни ўмарди
2021 йил 1 декабрь куни, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 30 ноябрь куни, яшаш хонадонида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс, ҳовлисига девор ошиб кириб, меҳмонхонасида бўлган умумий нархи 12.000.000 сўмлик бир дона билак узук, икки дона тилла узук, бир жуфт балдоқларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Давлатобод тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳар Давлатобод туманида ота-онаси қарамоғида яшовчи, Наманган шаҳридаги мактабнинг 9-синф ўқувчиси, 2006 йилда туғилган қиз содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 1 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати