9 Май 2023 йил 337

Вояга етмаган қиз ўғирлик содир этди.

2023 йил 4 май куни Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1999 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 15:00 дан соат 21:00 гача бўлган вақт оралиғида ижара асосида яшаб келаётган уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс, ҳовлисига девор ошиб кириб, хонадаги шкафда бўлган нархи 5.000.000 сўмлик икки дона тилла зиракларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Янгиқўрғон тумани ИИБ ЭКБ катта эксперти томонидан воқеа жойидан олинган қўл бармоқ изларини вилоят ИИБ ЭКМ “шахсни идентификация қилиш” тизимида олиб борилган текширув ишлари ҳамда туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Янгиқўрғон туманида яшовчи, тумандаги 22-сонли мактабнинг 7-синф ўқувчиси, 2009 йилда туғилган қиз эканлиги аниқланган ва далилий ашё олинган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech