Вояга етмаган фарзандларингизни автомобил йўлларида ёлғиз қолдирманг!
Шу йил 16 ноябрь куни соат 16:10 ларда, Мустақиллик МФЙ Ойбек кўчасида Минск русумли мотоциклини бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмасдан, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.
Натижада жабрланувчи бош асоси суягининг синиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Мингбулоқ тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 27 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
28 ноябрь куни соат 10:00 ларда Тўрақўрғон тумани Косонсой-Тўрақўрғон-Мингбулоқ йўлининг 66 км.да Нексия русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмасдан, йўлни кесиб ўтаётган 8 ёшли пиёдани уриб юборган.
Натижада жабрланувчи бош мия ёпиқ шикасти, бош ўнг чакка суягининг ёпиқ синиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
11 ноябрь куни соат 11:30 ларда Янгиқўрғон тумани Туман МФЙ ҳудудида, Ласетти русумли автомашинани ишонч қоғози орқали бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, кескин бурилган вақтда автомашина эшиги очилиб кетиб, автомашинада бўлган йўловчи, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1961 йилда туғилган фуқаро автомашинадан тушиб кетган.
Натижада, йўловчи чап елка суягини синиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 28 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
23 ноябрь куни соат 07:30 ларда Наманган тумани Наманган-Шўрқўрғон-Тепақўрғон йўлида Нексия русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган 7 ёшли пиёдани уриб юборган.
Натижада пиёда чап елка суягининг ёпиқ синиши ташхиси билан РШТЁИМ Наманган филиалига ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 30 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати