25 Март 2021 йил 379

Воқеа жойидан олинган бармоқ излари аёл кишига тегишли бўлиб чиқди.

Жорий йил 21 март куни Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи яшовчи фуқаро туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 12:30 дан соат 16:00 гача бўлган вақт оралиғида яшаш уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс, хонадон дарвоза эшигининг қулфини бузиб кириб, мехмонхонасида бўлган нархи 2.500.000 сўмлик “Самсунг” русумли телевизорини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Вилоят ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” ва “Антитеррор-Тозалаш” тадбирлари давомида, Наманган шаҳар Давлатобод тумани  ИИБ ЭКБ эксперти О.Умаралиев томонидан воқеа жойидан 6 дона қўл бармоқ излари олиниб, вилоят ИИБ ЭКБдаги шахсни автоматлаштирилган идентификация тизими орқали текширилганда, 2 дона қўл бармоқ излари Наманган шаҳрида яшовчи 1969 йилда туғилган аёлнинг ўнг қўл кўрсаткич ва ўнг қўл ўрта бармоғи изларига мос келганлиги аниқланиб, тегишли кўргазмалар олинган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech