5 Май 2023 йил
390
Вояга етмаган шахс ўғирликка қўл урди
Чуст туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 4 апрель кунидан 19 апрель кунига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, Чуст тумани Бирлик маҳалласида жойлашган автомашиналарга эҳтиёт қисмлари сотиш савдо дўконига кириб, у ерда бўлган 7.000.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари ва кинолог ходимлар томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Чуст туманида яшовчи, тумандаги мактабнинг 8-синф ўқувчиси, 2008 йилда туғилган бола содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати