30 Январ 2025 йил 3142

Вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари томонидан тунги хизматга жалб этилган ходимларга йўриқнома ўтказилди

Бугун Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев, Миллий гвардия бошқармаси бошлиғи полковник Хамидулла Маматов, вилоят прокурори ўринбосари Хуршид Адиловлар раҳбарлигида Наманган шаҳар, Давлатобод ва Янги Наманган туман сектор раҳбарлари иштирокида мазкур ҳудудларга тунги хизматга жалб этилган ҳамкор идоралар ходимларига йўриқнома ташкил этилиб, тунги хизматга жалб этилган ходимларга хизмат давомида шахсий хавфсизликка риоя этган ҳолда олиб боришлари, шу билан бирга ҳудуд осойишталиги, фуқаролар тинчлиги, жамоат ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.

Шундан сўнг, Наманган шаҳар, Давлатобод ва Янги Наманган туманларида аҳолига хизмат кўрсатувчи жамоат транспортларининг рақамлаштириш жараёни билан танишилиб, келгусида йўл-транспорт ҳодисалари ва мулкий турдаги жиноятларнинг олдини олиш мақсадида барча жамоат транспортларини замонавий видеокузатув камералари билан жиҳозлаш бўйича масъул ходимлар зиммасига тегишли вазифалар юклатилди.

Бундан ташқари, жамоат ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга жалб этилган ходимларнинг фаолияти ҳам ўрганилиб, уларга хизматни намунали тарзда ташкил этиш юзасидан кўрсатмалар берилди. Шунингдек, Миллий гвардия бошқармасида ташкил этилган патруль-пост ва миллий гвардия ходимлари томонидан ўтказиладиган қўшма рейдлар ҳамда бошқа жамоат тартибини сақлашга қаратилган тадбирларни назорат қилувчи ситуацион марказ фаолияти кўздан кечирилиб, ушбу марказдан жиноятчиликни олдини олишда самарали фойдаланиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech