Вилоят ҳудуди бўйлаб ўктазилаётган “Долзарб 90 кунлик” тадбирлари муҳокама қилинди
Наманган вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов раҳбарлигида ўтган видеоселектор йиғилишида вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар, дахлдор ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари ва бошқа мутасаддилар иштирок этдилар.
Йиғилишда дастлаб ёшлар бандлиги ва тадбиркорлигини таъминлаш, ўқувчиларнинг ёзги таътил даврини мазмунли ўтказиш, доирасидаги ишлар юзасидан вилоят ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди.
Йиғилишда вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, турли ёт ғоялардан асраш ҳамда улар ўртасида ўтказилаётган профилактик-тарғибот тадбирлари борасидаги ишлар аҳволи юзасидан маълумот бериб ўтди.
Вилоят ҳокими ҳар бир масала юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар таъсири ва самарадорлигини ошириш лозимлигини таъкидлаб, галдаги долзарб вазифаларни белгилаб берди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати