Наманган вилояти ИИБ бошлиғи полковник Шухрат Алиев Наманган тумани аҳолиси учун сайёр қабул ўтказди ва туман ёшлари билан учрашди.
Маданият марказида ташкил этилган сайёр қабулда ички ишлар органлари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларда тўққизта мурожаат келиб тушди. Ҳар бир фуқаро билан юзма-юз суҳбатлашилиб, уларнинг муаммолари масъуллар иштирокида атрофлича ўрганилди. Қўйилган масалалар қисқа фурсатда ҳал этилиши бўйича топшириқлар берилди.
Туман ёшлари билан бўлиб ўтган учрашувда эса йигит-қизларнинг ўн иккита мурожаатлари тегишли тартибда йўналтирилди. Олий таълим учун шартнома тўловлари, ҳунармандчилик учун субсидия ажратиш, касб-ҳунарга зарур бўлган анжомлар, қишлоқ хўжалигига ер ажратиш каби масалалар шу ернинг ўзида ёшлар етакчиларининг ўрганишлари асосида ҳал этилди.
Бошқарма бошлиғи бу ишларнинг туб моҳияти ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларга зарурий шароитлар яратиш эканлигини таъкидлаб ўтди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати