Видеотасвирларни тарқатмаслик эвазига 100 АҚШ доллари.
2020 йил 3 октябрь куни, Учқўрғон туманида яшовчи, хусусий тадбиркор, 1999 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, таниши 2000 йилда туғилган фуқаро уни бир фуқаро билан уришганлиги тасвирланган видеоси борлигини, ушбу тасвирни “Телеграм” ижтимоий тармоғида тарқатиб юборишлигини айтиб, уни қўрқитиб, ушбу видео тасвирни тарқатиб юбормаслиги эвазига 100 АҚШ доллари сўраётганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Мазкур ариза юзасидан шу йил 3 октябрь куни туман ИИБ ЖҚБ ва ТЭҚКБ тезкор вакиллари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Учқўрғон тумани Кўприкбоши маҳалласи ҳудудида жойлашган “Учқўрғон деҳқон бозори”да 2000 йилда туғилган фуқаро аризачидан 100 АҚШ долларини товламачилик йўли билан олган вақтида ушланган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 15 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати