Велосипедни ўғирланган шахс ушланди.
Шу йил 3 декабрь куни Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 20:10 ларда номаълум шахс, Наманган шаҳар “Сардоба” деҳқон бозори олдидаги пиёдалар йўлагидаги темир панжарага суяб қаровсиз қолдирган нархи 1.000.000 сўмлик велосипедини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Мазкур ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Наманган шаҳрида яшовчи 1990 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган ва ундан далилий ашё олинган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 4 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати