1 Май 2021 йил 355

Велосипедни ўғирлаб кетган шахс Фарғона вилоятидан бўлиб чиқди.

Жорий йил 29 апрель куни, Поп туманида яшовчи, 1959 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 14:00 дан соат 15:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, Поп тумани ҳудудида нархи 2.600.000 сўмлик велосипедини ўғрилаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Поп туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари ва ҲПБ профилактика инспектори томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech