Велосипедингизни қаровсиз қолдирманг.
Жорий йилнинг 11 январь куни, Косонсой туманида яшовчи, 1971 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 9 январь куни соат 07:00 дан соат 13:00 гача бўлган вақт оралиғида, яшаш уйида ҳеч ким йўқлиги ва дарвоза эшиги очиқ қолганлигидан фойдаланган номаълум шахс, ҳовлисида бўлган нархи 1.000.000 сўмлик велосипедини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Косонсой тумани ИИБ ЖҚБ бошлиғи томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1979 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Косонсой туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 11 январь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати