19 Октябр 2020 йил
482
Велосипедчи шифохонада вафот этди.
Шу йил 16 октябрь куни соат 18:30 ларда, Хонобод-Қиёт-Косонсой йўлининг 7 км.да Наманган туманида яшовчи фуқаро отасининг номида бўлган Дамас русумли автомашинани тегишли ҳужжатлар билан бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган велосипедчини уриб юборган.
Натижада, жабрланувчи тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати