Велосипед ўғриси қўлга тушди
2021 йил 28 декабрь куни, Поп туманида яшовчи, 2003 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил 21 декабрь куни соат 12:30 дан соат 13:10 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, Поп туманида жойлашган хусусий устахонаси олдида турган нархи 1.000.000 сўмлик велосипедини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Ўтказилаётган тезкор профилактик тадбири давомида, Поп туман ИИБ ЖТСБ бошлиғи, ТЭҚКБ тезкор вакили, ТБ терговчиси ва ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Поп туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 28 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати