11 Ноябр 2020 йил 518

Велосипед ўғрилари қўлга тушди.

Жорий йил 9 ноябрь куни Уйчи туманида яшовчи фуқаро туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, шу кунга ўтар кечаси номаълум шахс, яшаш хонадони олдидан нархи 1.200.000 сўмлик уч ғилдиракли “Hongyu” русумли велосипедини ўғрилаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Вилоят ИИБ ТЭҚКБ ТЧХ ТБ ходимлари ва туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари ҳамда ҲПБ профилактика инспектори томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Наманган шаҳрида яшовчи 3 нафар шахс содир этганликлари аниқланган ва улардан далилий ашё олинган.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

  

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech