19 Май 2021 йил
361
Велосипед ўғирлаган шахс қўлга олинди
Жорий йил 18 май куни, Чортоқ туманида яшовчи, 1957 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 2 май куни соат 00:30 ларда номаълум шахс, яшаш уйига очиқ қолган дарвозаси орқали кириб, дарвозахонасида бўлган ўғлига тегишли нархи 3.000.000 сўмлик велосипедини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Чортоқ туман ИИБ ЖҚБ бошлиғи, ЖҚБ тезкор вакили, ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Чортоқ туманида яшовчи, 1951 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати