9 Апрел 2021 йил
416
Велосипед эгасига қайтарилди.
Жорий йил 6 апрель куни, Наманган шаҳрида яшовчи 1970 йилда туғилган ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 10:00 ларда номаълум шахс, Наманган шаҳар Фурқат МФЙ ҳудудида жойлашган дўкон олдида қаровсиз ҳолда қолдирган нархи 500.000 сўмлик велосипедини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Наманган шаҳар Гулистон МФЙда яшовчи, 1969 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган ва далилий ашё олинган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати