12 Июл 2021 йил 446

“ВАЗ” автомашинаси фирибгарининг фириблари фош бўлди

2021 йил 29 июнь куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил март ойида, Наманган шаҳрида яшовчи, 1982 йилда туғилган ва Наманган шаҳрида яшовчи, 1978 йилда туғилган фуқаролар уни ишончига кириб, ВАЗ-2106 русумли автомашинасини 15.000.000 сўмга сотиб олишга келишиб, пулини бир ой муддат ичида беришини айтиб, автомашинани олиб кетиб, бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларини бермай эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Бундан ташқари, фуқаролар ўзининг жиноий ҳаракатларини такроран давом эттириб, шу йил март ойида, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган фуқаронинг ВАЗ-2101 русумли автомашинасини 9.000.000 сўмга сотиб олишга келишиб, пулларини бир ой муддат ичида беришни айтиб, бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларини эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликлари аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 10 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech