6 Апрел 2022 йил 457

“Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори остида ўтказилаётган ойлик доирасида Учқўрғон туман ИИБда олиб борилаётган тадбирлар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022 йил 25 март кунги Фармойишига асосан барча ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори остида “Маънавият ойлиги” ўтказилмоқда.

“Маънавият ойлиги”нинг илк кунидан Учқўрғон туман ИИБ маъмурий биноси ва туманнинг марказий кўчаларига махсус баннерлар ва шиорлар жойлаштирилди.

Ходимлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида Наманган шаҳрида жойлашган “Нодира” кутубхонасига Учқўрғон туман ИИБ ҲПБ вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш гуруҳи ходимлари ташрифи ташкиллаштирилиб, уларни ушбу кутубхонага аъзо бўлиши таъминланди.

Пробация гуруҳи ва вояга етмаган ва ёшлар билан ишлаш гуруҳи ходимлари эса Учқўрғон тумани Ахборот кутубхона марказига аъзо бўлишди. Эндиликда улар бу манзилга тез-тез келиб ўз билимларини оширишлари ҳамда адабиётларни мутолаа қилишлари мумкин.

Наманган вилоятида жойлашган “Тарих ва маданият” давлат музейига уюштирилган ташриф ҳам ходимларда катта таассурот қолдирди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech