“Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз” шиори остида психологик тренинг машғулотлари ўтказилди
Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари ҳамда маънавий-маърифий ишлар бўлими психологик таъминлаш гуруҳи мутахассис психологлари томонидан тизимда хизмат қилиб келаётган хотин-қизлар иштирокида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз” шиори остида психологик тренинги машғулотлари ўтказилди.
Ушбу тренинг машғулотлари шахснинг ўзини ўзи тушуна олиши, шахсий таркиб ўртасида жамоавий муҳит барқарорлигини шакллантириш, шахслараро муносабатларда ижобий натижаларга эришиш, ходимларнинг руҳий ҳолатида вужудга келиши мумкин бўлган салбий вазиятларни олдини олиш ҳамда шахсий таркибни хизмат шароитларига мослаштириш ва жамоавий муҳитни яхшилаш, бир-бирларини тушуна олиш каби кўникмаларни шакллантириш мақсадида ташкил этилди.
Тадбир давомида ходимларнинг хизмат фаолиятидаги ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, психологик спорт эстафеталарида ранг ажратиш, арқон ўраш, югуриб келган ҳолда коптокларни тепиб тўсиқларни йиқитиш, сув билан тўлдирилган идишларга теннис шарчаларини тушириш каби машғулотлар ўтказилди.
Бу каби машғулотлар ходимларни Ватанга муҳаббат ва хизмат бурчига садоқат руҳида тарбиялаш, уларни юксак инсоний ва маънавий-ахлоқий сифатларга эга бўлган халқпарвар ходим даражасига етказиш, ходимларни ягона ғоя асосида жипслаштирган ҳолда онгига халқ манфаатларига виждонан ҳамда сидқидилдан хизмат қилиш – олий ва шарафли бурч эканлигини сингдиришга хизмат қилади.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати