4 Октябр 2021 йил 325

Узум экспорти учун берилган пуллар шахсий эхтиёжга ишлатиб юборилди.

2021 йил 12 август куни, Норин туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2018 йил сентябрь ойида, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган фуқаро уни ишончига кириб, узум меваларини Россия Федерациясига экспорт қилиб беришини айтиб, 9.800 АҚШ долларини олиб, эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 1 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech