14 Май 2022 йил 887

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳи томонидан Наманган вилоятида сайёр қабуллар бошланди.

Бугун Наманган Давлат университети биноси ҳовлисида Наманган шаҳар, Давлатобод, Янги Наманган, Наманган туманлари аҳолиси учун қабуллар бўлиб ўтмоқда.Унда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал майор Б.Мирзарахимов, вазирлик ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Б.Жалолов, Наманган вилояти Ички бошқармаси раҳбарияти ҳам иштирок этмоқда. Қабулга ташриф буюрувчиларнинг мурожаатлари рўйхатдан ўтказилган ҳолда тегишли тартибда йўналтирилмоқда. Фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, мавжуд муаммоларни жойида ёки белгиланган муддатда ҳал қилиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Шунингдек сайёр қабул давомида биринчи марта фуқаролик паспорти олаётган ёшларга Ички ишлар вазири ўринбосари томонидан фуқаролик ID карталари топширилди.

Республика ишчи гуруҳининг сайёр қабуллари яна икки кун Чортоқ ва Чуст туманларида давом эттирилади.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.namviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: