19 Июл 2023 йил 871

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазири ўринбосари полковник Яхёжон Абдулхаков Наманган вилоятида бўлиб, «Даштбоғ» МФЙ бешлиги ва тадбиркорлар фаолияти билан танишди

Жорий йилнинг 18 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазири ўринбосари полковник Яхёжон Абдулхаков Наманган вилоятига ташриф буюриб, Наманган шаҳрида жойлашган «Даштбоғ» МФЙ бешлиги фаолияти билан яқиндан танишиб, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишда маҳалла бешлиги аъзоларига бир қатор топшириқлар берилди.

Шундан сўнг, ушбу маҳалла ҳудудида жойлашган «Илҳомжон текстил» ва «Мустафо сеwинг» ва Давлатобод тумани ҳудудида жойлашган «Ифтихор кийим саноат» МЧЖлари фаолияти билан танишиб, тадбиркорларни фаолиятини янада қўллаб қувватлаш бўйича вилоят ИИБ масъулларига топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Шунингдек, Давлатобод тумани, «Юксалиш» маҳалласи ҳудудида жойлашган Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг Наманган вилоятидаги биносига ташриф буюрилиб, у ерда яратилган имкониятлар ва шарт шароитларни ўрганилиб, ушбу бинода ўтказилаётган тест синовларини ўтказишда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча топшириқлар берилди.   

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech