20 Октябр 2021 йил 346

Уюшган гурух дўкон қулфини калит танлаш йўли билан очган.

2021 йил 12 октябрь куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожат қилиб, шу кунга ўтар кечаси номаълум шахс, маҳалласида жойлашган савдо дўконига эшик қулфини калит танлаш йўли билан очиб кириб, дўконда бўлган умумий нархи 1.200.000 сўмлик 4 қоп картошка ва 4 дона яшиқда бўлган газли ичимлик сувларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Янги Наманган тумани ИИБ бошлиғининг ўринбосари ва ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 2000 йилда туғилган, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1999 йилда туғилган, Наманган шаҳрида яшовчи, 2003 йилда туғилган, Наманган шаҳрида ота-онаси қарамоғида яшовчи, Наманган шаҳридаги мактабнинг 11-синф ўқувчиси, 2004 йилда туғилган ҳамда Наманган шаҳрида яшовчи, 2001 йилда туғилган фуқаролари содир этганликлари аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 13 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech