Уйнинг токчасидан 250 грамм бўлган “Марихуана” топилди
Шу йил 6 март куни вилоят ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” ва “Антитеррор-Тозалаш” тадбирлари давомида Чуст туман ИИБ 4-сонли ИИБ ҲПБ профилактика инспектори ва ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан тинтув даврида, Чуст туманида яшовчи, 1969 йилда туғилган фуқарони яшаш уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганда, яшаш уйининг ичидаги токчасида қоғоз устига майдалаб ёйилган оч яшил рангли модда борлиги аниқланган.
Наманган вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 250 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича Чуст туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 12 март куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати