8 Феврал 2021 йил 1950

Уйни тунаб кетган номаълум шахс аёл киши бўлиб чиқди.

Жорий йил 4 февраль куни Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи фуқаро туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу куни соат 16:00 дан соат 19:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, яшаш хонадони олдидаги электр қутиси ичида бўлган калитини олиб, хонадон кириш эшигини очиб, хона ичида бўлган умумий нархи 500.000 сўмлик 2 дона аёллар кўйлаги, ҳар-хил аёллар матолари, нархи 500.000 сўмлик “МАХWI” русумли уяли телефон аппарати ва 2.300.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Наманган шаҳар Давлатобод тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи аёл содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар Давлатобод тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ  томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech