22 Июн 2021 йил 224

Уйида “Наша” етиштираётган фуқаро аниқланди.

Жорий йил 10 июнь куни ўтказилаётган “Қорадори-2021” тадбири давомида, Тўрақўрғон туман ИИБ ҲПМБ ТП профилактика инспектори  Р.Турғунов ва ЖҚБ тезкор вакили томонидан, туманда яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро яшаш ҳовлисидаги экинлари орасида 4 туп наша ўсимлигини экиб, парваришлаётганлиги аниқланган.

Вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу ўсимликлар таркибида гиёҳванд модда сақловчи “Наша” ўсимлиги эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech