5 Октябр 2020 йил 557

Уйида “Марихуана” сақлаб келаётган шахс аниқланди.

Шу йил 27 сентябрь куни ўтказилаётган “Қорадори-2020” тадбири давомида, Янгиқўрғон туман ИИБ ЙҲХГ катта инспектори томонидан олинган тезкор маълумотга кўра, туманда яшовчи 1971 йилда туғилган фуқаронинг яшаш хонадони ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганда, ҳовлисидаги молхонасининг тўсинлари орасида кўк рангли матога ўралган, ўткир ҳидли, кўкимтир рангли модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун туман ИИБга олинган.

Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг оғирлиги 18,63 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 30 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech