3 Июн 2021 йил
548
Уйида “Кўкнор” етиштираётган аёл аниқланди.
Шу йил 9 май куни ўтказилаётган “Қорадори-2021” тадбири давомида, Чортоқ туман ИИБ ҲПБ профилактика инспектори томонидан, туманда яшовчи, 1937 йилда туғилган аёлнинг яшаш уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганида, яшаш хонадони томорқасидаги беда ўсимликлари орасида 13 туп кўкнор ўсимлигини экиб, парваришлаётганлиги аниқланган.
Вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу ўсимликлар таркибида гиёҳванд модда сақловчи “Кўкнор” ўсимлиги эканлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат буйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати