23 Сентябр 2020 йил 620

Уйида “Гашиш” сақлаб келаётган фуқаро аниқланди.

Жорий йил 11 сентябрь куни ўтказилаётган “Қорадори-2020” тадбири давомида, Норин туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва ҲПБ профилактика инспекторлар томонидан 1972 йилда туғилган фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, зинапоясига солинган гилам тагида 1 бўлак, ўткир ҳидли, кўкимтир рангли модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун туман ИИБга олинган.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 8,67 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 21 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech