29 Май 2021 йил
364
Уйида 30 туп “Кўкнор” етиштираётган аёл аниқланди.
Шу йил 20 май куни ўтказилаётган “Қорадори-2021” тадбири давомида, Косонсой туман ИИБ ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан туманда яшовчи, 1952 йилда туғилган аёлнинг яшаш уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ҳовлисидаги экинлари орасида 30 туп кўкнор ўсимлигини экиб, парваришлаётганлиги аниқланган.
Вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу ўсимлик таркибида гиёҳванд модда сақловчи “Кўкнор” ўсимлиги эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати