18 Декабр 2020 йил 436

Уйга тушган ўғри фош этилди.

Жорий йил 14 декабрь куни Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаро туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 14 декабрь куни соат 10:00 дан соат 12:00 гача бўлган вақт оралиғида яшаш уйида ҳеч ким йўклигида фойдаланган номаълум шахслар хонадонига кириб, уйини ичида бўлган нархи 1.000.000 сўмлик 2 дона “Саnon” ва ”SONY”  русумли видео камераларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Янгиқўрғон туман ИИБ ЖҚБ бошлиғи, ЖҚБ тезкор вакили ва ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари давомида, мазкур жиноятни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 2016 йилда Ўз.Р.ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан судланган, 2000 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 15 декабрь куни Ўз.Р.ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech