Уйдаги қутидан ва чўнтакдан “Марихуана” чиқди.
Шу йил 10 май куни Янгиқўрғон туман ИИБ ЖҚБ катта тезкор вакили томонидан олинган маълумотга асосан, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1952 йилда туғилган фуқаронинг яшаш уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ошхонаси олдидаги маиший газ баллони учун махсус ясалган қути ичидан қора рангли целлофан пакетга солинган, оч яшил тусдаги, ўткир ҳидли, ўсимликнинг майдаланган қисмлари тарзидаги модда борлиги, бундан ташқари фуқаронинг эгнидаги шими чўнтагида ўткир ҳидли нашасимон ўсимлик қолдиқлари борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун Янгиқўрғон туман ИИБга олинган.
Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосаларига кўра, олинган моддаларнинг соф оғирлиги 15,25 грамм бўлган “Марихуанна” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати