29 Март 2021 йил 399

Уйчи туманида яшовчи шахс чортоқ туманидаги хонадонда ўғирлик содир этди.

Жорий йил 26 март куни, Чортоқ туманида яшовчи 1972 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат килиб, унда шу куни соат 08:00 дан соат 12:00 гача бўлган вақт оралиғида яшаш уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс, ҳовлисига девор ошиш йўли билан кириб, хонадонида бўлган 600 АҚШ доллари ва нархи 2.000.000 сўмлик 5 та аёллар тилла узуги ҳамда 1 жуфт аёллар тилла балдоғини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Уйчи туманида яшовчи 1992 йилда туғилган эркак содир этганлиги аниқланган ва ундан далилий ашё олинган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 27 март куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech