Уяли телефон ва 100 АҚШ доллари қаерга кетди?
2021 йил 8 октябрь куни, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожат қилиб, шу йил 7 октябрь куни соат 20:00 ларда, маҳалласида жойлашган ошхонага овқатланиш мақсадида кириб, ўзига тегишли бўлган нархи 800.000 сўмлик “Самсунг-А10” русумли уяли телефон аппаратини ва телефон ғилофи орқасида бўлган 100 АҚШ долларини стол устига қўйиб, қаровсиз қолдирганлигидан фойдаланган номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Давлатобод тумани ИИБ ҲПМБ профилактика инспектори томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 2001 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 11 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати