Уй учун амакиваччасига оғир жароҳат етказди.
Шу йил 25 октябрь куни соат 22:00 ларда Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1976 йилда туғилган фуқаро, шу туманда яшовчи, 1983 йилда туғилган амакиваччаси билан яшаш уйи олдида марҳум отасидан мерос бўлиб қолган ҳовлини бошқа шахсга сотиб юборганлиги юзасидан ўзаро жанжаллашиб, амакиваччасининг бош қисмига қўллари билан уриб, тан жароҳати етказган.
Суд тиббий экспертизасининг 13.11.2020 йилдаги хулосасида, жабрланувчида бош мия оғир шикасти, мияни ўрта даражада лат ейиши, чап томон пешона-чакка соҳаси гемографик лат ейиши кўринишидаги жароҳатлар борлиги аниқланиб, оғир тан жароҳати гуруҳига киришлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 13 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати