25 Сентябр 2021 йил 349

Уй тахмонидан “Марихуана” топилди.

2021 йил 20 сентябрь куни ўтказилган “Қорадори-2021” тадбири давомида, Тўрақўрғон туман ИИБ ҲПМБ ТП профилактика инспектори томонидан, шу туманда яшовчи, 1965 йилда туғилган фуқарога тегишли боғ холислар иштирокида кўздан кечирилганида, боғдаги бир хонали уйининг тахмонидан қора рангли целлофан пакетга ўралган, кўкимтир рангли, ўткир ҳидли, қуруқ ҳолдаги гиёҳванд моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун туман ИИБга олинган.

Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 149,32 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 22 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech