6 Август 2021 йил 350

Уй олди-сотдисидаги фирибгарлик...

2021 йил 24 июль куни, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1964 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2018 йил ноябр ойида, Наманган шаҳрида яшовчи, 1981 йилда туғилган фуқаро уни ишончига кириб, Наманган шаҳар Давлатобод туманида жойлашган хонадонлардан олиб беришини айтиб, 27.700 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, пулларни ўзининг шахсий манфаатлари йўлида ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар Давлатобод тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 5 август куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech