Уй олди-сотдисидаги фирибгарлик.
2020 йил 16 сентябрь куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1984 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 1 сентябрь куни таниши, Наманган шаҳрида яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқаро уни ишончига кириб, ўзи билан бирга яшовчи 1986 йилда туғилган укасига тегишли Наманган шаҳридаги хонадонни 9.500 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, пулини шу йил 12 сентябрь куни беришини айтиб, алдаб фирибгарлик йўли билан олиб, шу куни ушбу уйни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқарога 8.500 АҚШ долларига сотиб юбориб, пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 9 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати