Уй ичидаги автомашинанинг радиаторини ўғирлаб кетган шахс қўлга олинди.
Шу йил 16 март куни, Чортоқ туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 7 март кунига ўтар кечаси яшаш ҳовлиси дарвоза эшиги очиқ қолганидан фойдаланган ноъмалум шахс, дарвозахонасида бўлган ГАЗ-53 русумли автомашинасини нархи 1.500.000 сўмлик радиаторини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Вилоят ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” ва “Антитеррор-Тозалаш” тадбирлари давомида, Чортоқ туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили, ҲПБ ТП профилактика катта инспектори ва МГ ҚБ 9-алоҳида отряд командирлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Чортоқ туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 17 март куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати