15 Сентябр 2021 йил
357
Уй эгаси ўғрини ушлаб олди.
2021 йил 13 сентябрь куни, Наманган туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, Фарғона вилоятида яшовчи, 2018 йилда Ўз.Р ЖКнинг 25,169-моддаси 3-қисми билан судланган, 1970 йилда туғилган фуқаро шу куни соат 00:40 ларда, яшаш уйига томорқа эшиги очиқлигидан фойдаланиб кириб, ҳовлисида турган нархи 250.000 сўмлик бир дона метан газ баллонини олиб, ўзининг бошқарувида бўлган Лабо русумли автомашинасига юклаётган вақтида ушлаб олганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 13 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати