6 Январ 2021 йил
450
Ухлаб қолган устани шогирди тунаб кетди.
Жорий йилнинг 3 январь куни, Наманган шаҳрида яшовчи, Акфа эшик ва ромлари ишлаб чиқарувчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 31 декабрь куни соат 10:00 ларда яшаш уйида ухлаб ётганлигидан фойдаланган номаълум шахс, эгнидаги шимининг чўнтагида бўлган 200 АҚШ доллари ва 650.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни унинг шогирди, Наманган шаҳрида яшовчи, 2003 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 4 январь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати