12 Август 2023 йил 521

Устахонани ўмарган шахс ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинди

2023 йил 30 июль куни Чуст туманида яшовчи, 1974 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил июнь ойида номаълум шахс яшаш хонадони ташқарисида жойлашган, атрофи ўралмаган музлатгичларни таъмирлаш устахонасидан умумий нархи 1 млн. сўмлик 2 дона музлатгич двигателини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган. Туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни шу туманда яшовчи, 1979 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланиб, тегишли кўргазмалар олинган. Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech