14 Октябр 2021 йил 351

Унутиб қолдирилган кармондаги пулларнинг ўғриси қўлга олинди

2021 йил 10 октябрь куни, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1970 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 9 октябрь куни соат 13:30 ларда, Наманган шаҳридаги шифохона ҳудудида кармонини унутиб қолдирганлигидан фойдаланган номаълум шахс, кармон ичида бўлган 50 АҚШ долларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Уйчи туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 11 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech