Унутиб қолдирилган кармон ўғирланди.
2021 йил 24 июль куни, Уйчи туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 15:30 ларда, Уйчи туманида жойлашган савдо дўкони ёнидаги салқин ичимликлар сотиш жойида музқаймоқ истеъмол қилиб, ичида 750.000 сўм пуллари бўлган кармонини унитиб, қолдириб кетганлигини ва уни номаълум шахс олиб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.Уйчи туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Уйчи туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.Ушбу ҳолат бўйича Уйчи туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил
24 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати