19 Феврал 2021 йил 398

Унитиб қолдирилган аёллар сумкаси эгасига қайтарилди фақат...

2021 йил 15 февраль куни, Поп туманида яшовчи, 2000 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 1 февраль куни соат 11:30 ларда номаълум шахс, Поп шаҳар ҳудудида жойлашган савдо дўкони ташқарисидаги раста устида қолдирган, ичида 6.300.000 сўм пуллари ва бошқа буюмлари бўлган аёллар сумкасини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Поп туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва ТБ терговчилари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Поп туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган аёл содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 16 февраль куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech