3 Ноябр 2021 йил
389
Ўлимга сабаб бўлган ЙТҲ юзасидан тергов ҳаракатлари бошланди.
Жорий йил 30 октябрь куни соат 20:30 ларда, Поп тумани Пилол МФЙ ҳудудида, Нексия-2 русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўл четида эшак аравада кетаётган, 1965 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.
Натижада, жабрланувчи олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати