19 Июл 2025 йил 374

Уяли телефон ғилофида “Гашиш” сақлаб келаётган шахс аниқланди

Жорий йилнинг 23 июнь куни Поп тумани ИИБ ходимлари томонидан, “Қўшминор” маҳалласи ҳудудидаги “Наманган” мунтазам ЙПХ масканида ҳаракатланиб кетаётган, фуқаро Д.Б бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина тўхтатилиб текширилганида, автомашинада йўловчи сифатида кетаётган, Андижон вилояти, Қўрғонтепа туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган, фуқаро Қ.Мга тегишли бўлган “Редми” русумли телефон аппарати ғилофи ичида соф оғирлиги 0,42 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech